Бугун, 25 март куни соат 14:30ларда, Самарқанд вилояти, Самарқанд шаҳар ҳудудидан ўтувчи М-39 "Тошкент-Бухоро айланма автомобиль йўли"нинг 1080-километрида “Mercedes-Benz 1843LS” русумли юк автомобили ҳайдовчиси бошқарувни юқотиши оқибатида автомашина йўлнинг ўнг томон четки қисмига ағдарилган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати маълум қилди.

Ҳодиса натижасида тан жароҳати олган фуқаролар йўқ.
Мазкур ҳодиса юзасидан Самарқанд шаҳар ИИО ФМБ ЙҲХБ томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.







