АсосийЖАМИЯТ

Россияда ўзбек ишчиларининг ойлик маошлари ундириб берилди

Меҳнат мигрантларининг қарийб 300 минг рубль ойлик маоши ундириб берилди, дея хабар бермоқ...

'Россияда ўзбек ишчиларининг ойлик маошлари ундириб берилди'ning rasmi

Меҳнат мигрантларининг қарийб 300 минг рубль ойлик маоши ундириб берилди, дея хабар бермоқда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Ахборот хизмати. 

Маълум қилинишича, Россия Федерациясининг Самара вилоятида вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон фуқароларининг иш берувчи ташкилот томонидан ойлик маошлари берилмаётгани юзасидан Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Самара вилоятидаги ваколатхонасига мурожаатлари келиб тушган.

Ваколатхона томонидан олиб борилган ишлар натижасида жорий йилнинг март ойи давомида юртдошларимизнинг 290 минг рубль ойлик маошлари иш берувчидан ундириб берилди.

Шунингдек, ишчиларнинг яна 900 минг рубль иш ҳақини ундириш бўйича ишлар давом этмоқда.

    Бошқа янгиликлар