Япониянинг Ўзбекистондаги элчиси Ёшинори Фужияма ва Ўзбекистон молия вазирининг ўринбосари Одилбек Исоқов 26 март куни умумий қиймати 15 млрд иенани (136,5 млн доллар) ташкил қилувчи алмашинув ноталарини имзоладилар, дея хабар берди «Газета.uz».
Ушбу маблағ, 0,01% фоиз ставка ва 15 йиллик муддати билан тақдим этилди. Унинг 4 йили имтиёзли давр ҳисобланиб, Ўзбекистонга COVID-19 инқирозининг оқибатлари билан курашиш учун молиявий кўмак тарзида ажратилган.
«Коронавирус пандемияси туфайли иқтисодий ва ижтимоий фаолият, жумладан, гуманитар алмашинув ва логистика глобал миқёсда тўхтаб қолмоқда. Бу бутун халқаро ҳамжамият, шу жумладан Япония ҳам пандемия тугаганидан сўнг, ўзаро биргаликда салбий таъсирларни енгиб ўтиш ва ривожланишга олиб бориш учун биргаликда ҳал қилиш керак бўлган муаммо», — дейилади элчихона хабарида.






