Темир йўллар маъмуриятининг хабар беришича, поездларнинг тўқнашишига номаълум шахсларнинг поезддаги тўхташ валфини босгани сабаб бўлган. Натижада иккита вагон зарар кўрган, вагонлардан бири ағдарилган. 32 киши ҳалок бўлган, 90 дан ортиқ киши яраланган. Бу ҳақда РБК маълум қилди.
Олдинги поезд тўхтаган, иккинчиси эса унга келиб урилган.
Миср президенти Абдель Фаттах ас-Сиси воқеани текшириш учун комиссия тузишни буюрди. У ўз Facebook саҳфасида ҳалок бўлганларнинг оилаларига ҳамдардлик билдирди. Aс-Сиси Бош вазирга ва тегишли идораларга жиноятчилар жавобгарликка тортилишини ваъда қилиб, тергов жараёни тўғрисида уни доимий хабардор қилиб боришларини буюрди.






