АсосийЖАМИЯТ

Тошкент шаҳар судлари раисларининг сайёр қабулида Яккасарой туман фуқаролари томонидан қандай масалалар ўртага ташланди? (фото)

Хабарингиз бор, Тошкент шаҳар суди раиси Эркин Ходжакулов ва Тошкент шаҳар маъмурий суди р...

'Тошкент шаҳар судлари раисларининг сайёр қабулида Яккасарой туман фуқаролари томонидан қандай масалалар ўртага ташланди? (фото)'ning rasmi

Хабарингиз бор, Тошкент шаҳар суди раиси Эркин Ходжакулов ва Тошкент шаҳар маъмурий суди раиси Улуғбек Алмамедов томонидан шу кунга қадар Янгиҳаёт ва Сирғали, Мирзо Улуғбек, Учтепа, Олмазор туманлари фуқаролари учун оммавий сайёр қабуллар ўтказилди. 

Галдаги сайёр қабулда эса ҳуқуқий ёрдамга мухтож бўлган Яккасарой тумани фуқароларини қийнаб келаётган муаммолари ўрганилди.  Бу ҳақда Тошкент шаҳар судининг Жамоатчилик ва ОАВ билан ҳамкорлик бўйича бош консультанти Садоқат Аллаберганова хабар қилди.

Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида ўтган сайёр қабулда Тошкент шаҳар суди раиси ўринбосари – жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси Акбарали Турабов, 

Тошкент шаҳар суди раиси ўринбосари–фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси Шуҳрат Аббасов, 

Тошкент шаҳар суди раиси ўринбосари– иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати раиси Мақсудбек Саидов ва фуқаролик ва жиноят ишлари бўйича, маъмурий ва иқтисодий судларнинг раислари ва судьялари қатнашди. Шунингдек, туман сектор раҳбарлари ҳам қатнашишди.

Сайёр қабулда жами 38 нафар фуқаро иштирок этди. Уларнинг мурожаатлари асосида 42 та масала юзасидан муаммолари ва уларни қийнаётган саволлар кўриб чиқилди. Шундан, 

  • 18 та мурожаат қаноатлантирилиб, ижобий ҳал этилди. 
  • 17 нафар фуқарога эса ҳуқуқий тушунтиришлар берилди. 
  • 3 та мурожаат назоратга олинди. 

Сайёр учрашув давомида Корея Республикаси фуқаросининг муаммоси ҳам назоратга олинди. Бундан икки йил аввал Ўзбекистонга инвестор сифатида келган Heo Sun Whan (Ҳо Сун Ҳан) ўзбекистонлик бир нечта тадбиркорлар томонидан алданиб, киритган инвеститцияси ўзлаштириб юборилгани маълум бўлади. Муаммоси ҳал бўлмаётган инвесторга сайёр қабул давомида ҳуқуқий тушунтириш кўрсатилди ва иши назоратга олинди.

Мурожаатлари ижобий ҳал бўлган фуқаролар томонидан ҳатто 7 та миннатдорлик хатлари ҳам келиб тушди.

Мурожаатлари тингланган фуқароларнинг: 

• 14 таси жиноят ишлари бўйича;

• 22 таси фуқаролик ишлари бўйича;

• 2 таси маъмурий ишларга оид масалалар бўлди.

Сайёр қабулда фуқаролик моддий ва манавий зарарни ундириш, маҳалла ҳудудида масжид биносини қуриш, кадастр ҳужжатларига киритилган ёзувлар ва туман ҳокимиятидан норозилик, уй-жой, мерос, фуқароликни тиклаш, алимент ундириш, уйга киритиш каби қатор масалалар юзасидан мурожаат қилишди. 

Сайёр қабул давомида пробация назоратидаги 7 нафар шахс жазони ўташдан муддатидан илгари озод қилинди. 1 нафар маҳкумга нисбатан жиноят иши ярашув асосида тугатилди.

“Аёллар дафтари”га киритилган 3 нафар фуқарога моддий ёрдам кўрсатилди.

 

    Бошқа янгиликлар