Ижтимоий тармоқда Самарқанд йўлларида шер боласи топилганлиги юзасидан видеолавҳа тарқалгани ҳақида хабар берган эдик.
Самарқанд вилояти ИИБ айни дамда ушбу шер боласи вилоят Кинология хизмати ҳамда вилоят Экология бошқармаси ходимлари қарамоғида парвариш қилинаётганлигини маълум қилди.
ИИБ хабарига кўра, шернинг кимга тегишли эканлигини, автомобиль йўлига қандай келиб қолганлиги ҳақидаги батафсил маълумотларни тез орада билиб оламиз.






