АсосийЖАМИЯТ

Тошкент-Ўш йўлида йўналишидан чиқиб кетган автокран 4 та автомобилга бориб урилди (фото)

Тошкент-Ўш халқаро автомобиль йўлининг 249 километрида  4 та автомобиль иштирокида ЙТ...

Тошкент-Ўш халқаро автомобиль йўлининг 249 километрида  4 та автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда ЙТҲ оқибатлари бартараф этилди, дея хабар қилмоқда ФВВ Ахборот хизмати. 

Маълум бўлишича, Фарғона водийси  томон  йўл олган автокран ҳайдовчиси тўсатдан бошқарувни йўқотган, натижада у олдинда кетаётган "Jentrа"га, сўнгра қарама-қарши йўлга чиқиб кетиб яна учта машинага урилган.  Автоҳалокат кўлами катта бўлишига қарамай,  аварияда  қурбонлар йўқ.  Автокран  ҳайдовчиси оёғидан  жароҳат  олган, уни Фавқулодда вазиятлар вазирлиги қутқарувчилари  махсус қуқарув воситалари  ёрдамида салондан  чиқариб  олишди.  

Шунингдек, автомашиналардан бирининг ҳайдовчиси енгил тан  жароҳати олди. Авария оқибатлари Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг  "Қамчиқ" махсус ёнғин қутқарув бошқармаси қутқарувчилари томонидан зудлик  билан  бартараф этилди.

    Бошқа янгиликлар