Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари ўринбосари — Президент Матбуот котиби Шерзод Асадов Миллий матбуот марказида маҳаллий ва хорижлик журналистлар учун илк брифингини ўтказди.
Унда Президент Шавкат Мирзиёев жорий ҳафтада иштирок этадиган халқаро расмий тадбирлар ҳақида маълумот берди.
Маълум қилинишича, бугун Венгрия Бош вазири Виктор Орбан мамлакатимизга келиб, турли соҳаларга доир ҳамкорлик учрашувларини ўтказади.
Эртага Президентимизнинг Виктор Орбан билан учрашуви белгиланган.
Шунингдек, давлатимиз раҳбари шу ҳафтада Туркий тилли давлатлар кенгашининг норасмий саммитида ҳам иштирок этиб, нутқ сўзлайди.






