Пекинга бир ой ичида иккинчи бор қум бўрони ёпирилди. Бу ҳақда Известия хабар берди.
Ҳавонинг ифлосланиши хавфли даражага етди. Зарарли заррачалар миқдори меъёрдан 10 баравар кўп, деб хабар беради "Известия" телеканали.
Йўлларда кўриш имконияти бир километрга ҳам этмайди. Пекин ҳукумати хавфсизлик чораларини кучайтирди. Aҳолига кўчада имкон қадар кам вақт сарфлаш тавсия этилади.






