Айни кунларда Англиянинг Манчестер шаҳрида пара пауэрлифтинг бўйича навбатдаги Жаҳон кубоги бўлиб ўтмоқда.
Ҳозиргина эркаклар ўртасида 107 кг вазн тоифасида ўтказилган беллашув ўз ниҳоясига етди. Қувонарлиси, ушбу вазн тоифасида иштирок этган ҳамюртимиз Нуриддин Давлатов 221 кг натижа билан 1-ўринни қўлга киритди ва терма жамоамиз ҳисобига учинчи олтин медални ёздириб қўйди. Кучли учликдан эса АҚШ ва Грузия спортчилари жой олди.


Маълумот учун, бунга қадар аёллар ўртасида 55 кг вазн тоифасида ҳамюртимиз Рўза Қўзиева бронза медалини, эркаклар ўртасида 72кг вазн тоифасида Искандар Турсунбоев олтин медални, эркаклар ўртасида 88 кг вазн тоифасида Фарҳод Умрзоқов олтин медални қўлга киритган эди.






