2021 йил 29 март ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 82682 (+146) нафарни ташкил этмоқда.
Янги касалланиш ҳолатларининг:
- 2 нафари Андижон вилоятида,
- 3 нафари Бухоро вилоятида,
- 2 нафари Наманган вилоятида,
- 2 нафари Сирдарё вилоятида,
- 1 нафари Сурхондарё вилоятида,
- 1 нафари Фарғона вилоятида,
- 1 нафари Хоразм вилоятида,
- 19 нафари Тошкент вилоятида,
- 115 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Шунингдек, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 628 нафарга eтди.






