Ижтимоий тармоқларда Фарғона вилоят прокуратураси ходимининг прокуратурага нажот истаб келган фуқароларни йўқотиш ҳақида топшириқ берганлиги аудиоси тарқалди.
Мазкур ҳолат Фарғона вилояти прокуратураси томонидан ўрганилмоқда, дея "darakchi.uz"га хабар берди Бош прокуратура Матбуот хизмати.
Айбдор шахсларнинг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо берилади, дейилган тақдим этилган маълумотда.






