Сешанба куни Қозоғистон COVID-19 тарқалиши учун ўртача хавф зонасидан («сариқ» зонадан) юқори («қизил») зонага ўтди, деб хабар беради COVID-19нинг тарқалмаслиги бўйича идоралараро комиссияси. Бу ҳақда "interfax" хабар қилмоқда.
Қозоғистон 1 февралдан бери «сариқ» зонада эди, 30 март ҳолатига кўра «қизил» зонада қуйидагилар сақланиб қолди: Нур-Султон, Олма-Ота, Атирау ва Ғарбий Қозоғистон вилоятлари.
Ақтўбе, Олмаота ва Қарағанда вилоятлари «сариқ» зонада жойлашган.
Бошқа барча ҳудудлар яшил зонада.
Қозоғистонда 17 та вилоят мавжуд: 14 та вилоят ва республика аҳамиятига эга учта шаҳар - пойтахт Нур-Султон, Олма ота ва Чимкент. Пандемия бошланганидан буён республикада COVID-19нинг 243 минг 318 та ҳолати тасдиқланган, 2020 йил августидан бошлаб коронавируснинг клиник кўринишлари билан, аммо салбий ПСР натижаси бўлган пневмониянинг 50 минг 443 ҳолати аниқланди. 3713 киши юқоридаги касалликлардан вафот этди.