Ижтимоий тармоқда "ЙПХ ходими фуқарони сўкиб ҳақорат қилди" сарлавҳаси остидаги видео лавҳа тарқалди. Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати ҳолат юзасидан расмий муносабат берди.
Маълум бўлишича, ҳолат 2020 йилнинг 4 июль куни Жиззах вилоятида содир бўлган. Жиззах вилояти ИИБ томонидан ўтказилган хизмат текширувида, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 1 декабрдаги 975-сон қарори билан тасдиқланган “Йўл-патруль хизмати ходимларининг йўл ҳаракати қатнашчилари билан ўзаро муносабатлари ҳамда махсус мосламалардан фойдаланиши тартиби тўғрисида”ги Низом ҳамда Ички ишлар вазирининг меъёрий буйруғи талабларини бузилганлиги аниқланган. Вилоят ИИБ ЙҲХБ ЙПХ ходими Ш.Муродовга нисбатан “Лавозим маошининг 50% миқдорида жарима” жазоси эълон қилинган.






