Янгиҳаёт, Сирғали, Мирзо Улуғбек, Учтепа, Олмазор, Яккасарой, Чилонзор туманларидаги ҳуқуқий ёрдамга мухтож бўлган фуқаролар учун оммавий сайёр қабуллар ўтказган Тошкент шаҳар суди раиси Эркин Ходжакулов ва Тошкент шаҳар маъмурий суди раиси Улуғбек Алмамедовнинг галдаги манзили Юнусобод тумани бўлди. Улар томонидан мазкур туман фуқароларини қийнаб келаётган муаммолар ўрганилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар судининг Жамоатчилик ва ОАВ билан ҳамкорлик бўйича бош консультанти Садоқат Аллаберганова хабар қилди.


Тошкент давлат юридик университетида ўтган сайёр қабулда Тошкент шаҳар суди раиси ўринбосари – жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси Акбарали Турабов, Тошкент шаҳар суди раиси ўринбосари–фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси Шуҳрат Аббасов, Тошкент шаҳар суди раиси ўринбосари– иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати раисиМақсудбек Саидов ва фуқаролик ва жиноят ишлари бўйича, маъмурий ва иқтисодий судларнинг раислари ва судьялари қатнашди. Шунингдек, туман сектор раҳбарлари ҳам қатнашишди.




Сайёр қабулда жами 65 нафар фуқаро иштирок этди. Уларнинг мурожаатлари асосида 68 та масала юзасидан муаммолари ва уларни қийнаётган саволлар кўриб чиқилди. Шундан,
- 27 та мурожаат қаноатлантирилиб, ижобий ҳал этилди.
- 31 нафар фуқарога эса ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.
- 7 та мурожаат назоратга олинди.




Мурожаатлари ижобий ҳал бўлган фуқаролар томонидан ҳатто 6 та миннатдорлик хатлари ҳам келиб тушди.




Мурожаатлари тингланган фуқароларнинг:
• 25 таси жиноят ишлари бўйича;
• 32 таси фуқаролик ишлари бўйича;
• 5 та маъмурий ишлар бўйича;
• 2 таси иқтисодий ишларга оид масалалар бўлди.





Сайёр қабулда фуқаролар моддий зарар ундириш, уй-жой низоси, уйга киритиш, ноқонуний қурилма, апелляция шикояти бўйича муддатни тиклашни сўраб, алимент ундириш, никоҳдан ажратиш, мерос каби қатор масалалар юзасидан мурожаат қилишди.







Сайёр қабул давомида пробация назоратидаги 10 нафар шахс жазони ўташдан муддатидан илгари озод қилинди.








Шунингдек, “Аёллар дафтари”га киритилган 6 нафар аёллар ва 1 нафар ижтимоий кўмакка муҳтож аёлга моддий ёрдам кўрсатилди. 1 нафар аёл касбий ўқиш учун йўлланма асосида марказга юборилди. Туман ҳокими томонидан аёллар дафтарига киритилган 2 нафар аёлга тадбиркорлик фаолиятини олиб бориш учун тикув машинаси берилди.






