Жорий йилнинг 16 мартидан пойтахтнинг учта туманидаги барча мактаблар онлайн режимга ўтказилиши ҳақида хабар берган эдик.
Тошкент шаҳар Халқ таълими бош бошқармаси бўлими бошлиғи Ахроржон Султоновнинг маълум қилишича, 1 апрелдан пойтахтимизнинг Юнусобод, Чилонзор ҳамда Мирзо Улуғбек туман халқ таълими бўлимлари тасарруфидаги умумтаълим мактабларида анъанавий дарс жараёнлари қайта йўлга қўйилади.
Коронавирус инфекциясининг кенг тарқалишини олдини олиш мақсадида таълим муассасаларида карантин ва санитар-гигеник тартиб-қоидаларига риоя этиш бўйича, барча халқ таълими бошқармаси тасарруфидаги мактаблар антисептик воситалари, ҳарорат ўлчагичлар билан таъминланган. Ўқувчилар томонидан ишлатилган тиббий ниқоблар учун махсус идиш ва ниқобдан тўғри фойдаланиш бўйича махсус эслатмалар мавжуд.
Агар ота-оналар фарзанди саломатлигидан хавотир олсалар мактаб маъмуриятига ариза билан мурожаат қилишлари мумкин. Бунда ўқувчиларга таълимни онлайн давом эттиришга рухсат берилади.






