Бугун, 31 март куни Тошкент Давлат иқтисодиёт университетида ҳоким, вазир ва ёшлар учрашуви бўлиб ўтди. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги Ахборот хизмати хабар берди.

Ўзбекистон Республикаси Инновация вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги, Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Микрокредитбанк раҳбарлари билан ёшларнинг учрашуви кўпгина қизиқарли савол-жавобларга бой бўлди.
Учрашув чоғида Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевга йўлланган мурожаатлар давомида ижара, таълим, тадбиркорлик ва уй-жой кредитлари, солиқ, бандлик масалалари жойида ҳал этилди. Шунингдек, қурилиш, маданият, ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш ва ер масалалари ҳамда катта маблағли кредит олиш каби кўплаб мавзулардаги мурожаатлар юзасидан зарурий кўрсатмалар берилди.
Пойтахт ҳокими томонидан учрашувда қатнашиб, ўқув курслари учун маблағ сўраган ёшларнинг илтимослари инобатга олинди.







