Бектемир шоҳ кўчасига чиқувчи кўприк ҳаракатланиш учун ёпилади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги маълум қилди.
Ҳурматли пойтахт аҳолиси ва меҳмонлари!
Йўл таъмирлаш ишлари сабабли 2021 йил 1 апрелидан 20 апрелига қадар Фарғона йўли кўчасидаги Қўйлиқ ота мақбарасидан Бектемир шоҳ кўчасига чиқувчи кўприк ҳаракатланиш учун ёпилади.
Ҳайдовчиларга айланма йўллардан фойдаланишни тавсия этамиз
Ноқулайликлар учун узр сўраймиз.






