АсосийJamiyat

“Cоcа-cола Ичимлиги Узбекистон"даги хусусийлаштиришнинг навбатдаги босқичи якунланди

'“Cоcа-cола Ичимлиги Узбекистон"даги хусусийлаштиришнинг навбатдаги босқичи якунланди'ning rasmi

Эндиликда талабгорлар фойдаланиши учун агентлик томонидан компаниянинг молиявий, ҳуқуқий, ташкилий ва бошқа ахборотларини ўз ичига олган виртуал маълумотлар базаси яратилди.

Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан 2020 йил 16 декабрдаги “Cоcа-cола Ичимлиги Узбекистон, Лтд” МЧЖ устав капиталидаги давлат улушини сотиш тўғрисидаги Эълонга мувофиқ, сотиш жараёнининг навбатдаги босқичи якунланди. Бу ҳақида Давактив бошқариш агентлиги Матбуот маркази хабар бермоқда.

Давлат тендер комиссиясининг қарорига мувофиқ, давлат улушини сотиш жараёнининг иккинчи босқичига ўтказилган талабгорлар билан Давлат активлари агентлиги ҳамда Компания ўртасида Aхборотни ошкор этмаслик тўғрисида битимлар имзоланди.

Давлат улушини сотиш бўйича молиявий маслаҳатчи — “Ротҳсчилд & Cие” инвестиция банки томонидан талабгорларга иккинчи босқич юзасидан жараён хати юборилиб, Компаниянинг 2017, 2018 ва 2019 йиллардаги молиявий ҳисоботлари, бизнес режаси ҳамда Компания фаолиятининг молиявий, солиққа оид, ташкилий ва ҳуқуқий жиҳатлари батафсил баён этилган ҳисоботлар тақдим этилди.

Бугунги кунда, талабгорлардан Компанияни сотиб олиш бўйича мажбурий бўлмаган (индикатив) таклифлар келиб тушди.

Мазкур таклифлар “Ротҳсчилд & Cие” инвестиция банки ва “Дентонс” юридик фирмаси билан биргаликда ўрганиб чиқилиб, Давлат тендер комиссиясининг қарори билан навбатдаги босқичга ўтказилди.

Aйни пайтда, талабгорлар фойдаланиши учун Давлат активлари агентлиги томонидан “КПМГ” халқаро аудит компанияси ва “Дентонс” юридик фирмаси билан биргаликда Компаниянинг молиявий, ҳуқуқий, ташкилий ва бошқа ахборотларини ўз ичига олган виртуал маълумотлар базаси яратилди.

Жараённинг мазкур босқичида талабгорларга виртуал маълумотлар базасидан фойдаланган ҳолда Компанияга оид қўшимча ўрганишларни ўтказиш, Компания тақдимотида иштирок этиш, Компания раҳбарияти билан мулоқот ҳамда савол-жавоблар сессияси учун имконият берилади.

    Бошқа янгиликлар