АсосийЖАМИЯТ

Ўзбекистонликлар эмланишга розими? Сўровнома натижалари эълон қилинди

Тез орада бошланадиган эмлаш тадбирлари ҳақида Интернет фойдаланувчиларининг кайфияти ва ф...

'Ўзбекистонликлар эмланишга розими? Сўровнома натижалари эълон қилинди'ning rasmi

Тез орада бошланадиган эмлаш тадбирлари ҳақида Интернет фойдаланувчиларининг кайфияти ва фикрларини билиш мақсадида “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати 29—31 март кунлари Telegram мессенжерида онлайн-сўров ўтказди. Уч кун давомида деярли барча вилоятлардан 19,3 мингдан зиёд иштирокчилар қамраб олинди.

Эътиборлиси, онлайн-сўровда респондентларнинг 44 фоизи (8 599 овоз) “Эмланмайман” вариантини танлади. Сўров иштирокчиларининг учдан бир қисми — 34 фоизи (6 641) Россиянинг “Спутник V”, 8 фоизи (1 516) Хитой—Ўзбекистон ҳаммуаллифлигидаги “ZF-UZ-VAC2001” ва 7 фоизи (1 351) АҚШ—Германия ишлаб чиқарган “Pfizer/BioNTech” вакциналарига овоз берди. Респондентларнинг 5 фоизи (959) “AsrtaZeneca” (Буюк Британия), 2 фоизи (327) “Moderna” (АҚШ) вакциналарини танлади.

Эслатиб ўтамиз: Бугундан Ўзбекистонда коронавирусга қарши оммавий эмлаш бошланди.

    Бошқа янгиликлар