АсосийJamiyat

Ўзбекистонда қурилиш соҳасида малакали мутахассислар тайёрлаш марказлари ташкил этилди

'Ўзбекистонда қурилиш соҳасида малакали мутахассислар тайёрлаш марказлари ташкил этилди'ning rasmi

Бандлик ва меҳнат муносабатлари, Қурилиш ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирликлари ҳамкорлигида мамлакатимизнинг барча ҳудудларида қурилиш соҳасида малакали мутахассисларни тайёрлаш марказлари ташкил этилди.

Марказларда ўқув жараёни жорий йил апрель ойидан бошланади. Унда қурилиш соҳасидаги касблар (бетончи, ғишт терувчи, пайвандчи, дурадгор, сувоқчи, бўёқчи, сантехник, электрик, стропалчи, кафелчи, гипсокартончи, кран машинисти, том ёпувчи, темир-бетон монтажчиси) ва чет тиллари бўйича машғулотлар маҳаллий ва хорижий олий таълим муассасаларининг ўқув дастурлари асосида амалга оширилади.

Хабарда айтилишича:

  • ўқув курси муддати 3 ой;
  •  ётоқхона ва уч маҳал овқат билан таъминланади;
  •  ўқув курси битирувчилари хорижий салоҳиятли иш берувчиларга тавсия қилинади.
  •  ўқув курси харажатларининг 90 фоизи давлат томонидан, қолган 10 фоизи таҳсил олувчи шахслар томонидан тўланади.

Бошқа янгиликлар