Сурхондарё вилояти Адлия бошқармаси томонидан «Абу Ҳанифа» жоме масжиди рўйхатдан ўтказилиб, унинг рўйхатдан ўтказилгани тўғрисидаги гувоҳнома диний ташкилотга топширилди. Бу ҳақда Дин ишлари бўйича қўмита матбуот хизмати хабар бермоқда.
Маълумот учун, Сурхондарё вилоятидаги масжидлар сони 119 тага етди. Ўзбекистонда эса масжидларнинг умумий сони 2087 тага етди