Одам савдосидан жабрланган ёки тахмин қилинаётган вояга етмаганлар ҳам дастлабки идентификация қилинади ва қайта йўналтирилади. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги Одам савдоси ва ноқонуний миграцияга қарши курашиш бошқармаси бошлиғи Наримон Раҳимов иштирокидаги брифингда айтилди.
Идентификация қилиш жараёнида, “Бола ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида”ги Қонунига асосан Вояга етмаганлар ишлари бўйича идоралараро комиссия хабардор қилинади.
Комиссия вакили мутахассис билан ҳамкорликда вояга етмаган шахснинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш учун таржимон, педагог, психолог ва қонуний вакилнинг иштирокини таъминлайди.
Шу билан бирга, вояга етмаган шахс тўғрисидаги маълумотларни сир тутилишини ҳамда эксплуатация ва зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилади.
Вояга етмаган шахслар билан суҳбат бир хил жинсдаги мутахассис томонидан ўтказилади.
Хориждаги одам савдосидан жабрланган ёки тахминан қилинган Вояга етмаган шахслар Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 7 январдаги 6-сон қарорига мувофиқ, Ички ишлар вазирлиги томонидан олиб келинади.
3 ёшгача бўлган болаларни ватанга қайтариш масаласи Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан ҳамкорликда ташкил этилади.