АсосийМАДАНИЯТ

Янгиҳаёт туманида "Болага китоб беринг" номли тадбир ташкил этилди (фото)

 Бугун 2 апрель – "Халқаро болалар китоблари куни" муносабати билан Янгиҳаёт тумани ҳ...

'Янгиҳаёт туманида "Болага китоб беринг" номли тадбир ташкил этилди (фото)'ning rasmi

 Бугун 2 апрель – "Халқаро болалар китоблари куни" муносабати билан Янгиҳаёт тумани ҳокимлиги томонидан "Болага китоб беринг" номли тадбир ташкил этилди.

Тадбирда Ёзувчилар уюшмаси аъзолари – болалар шоири Дилшод Ражаб, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими Бобур Бобомурод билан учрашув бўлиб ўтди. Учрашув давомида меҳмонлар китобнинг болалар ҳаётидаги ўрни, севимли асарлари ва болалик хотиралари ҳақида сўзлаб беришди.

Шунингдек, тадбир давомида номдор нашриётлар иштирокидаги китоб ярмаркалари ва ўқувчиларнинг билимини синаш учун қизиқарли савол-жавоб тарзидаги викторина ўтказилди. Викторинада саволларга тўғри жавоб берган болажонларга ҳокимлик томонидан китоблар улашилди.

Бошқа янгиликлар