«Келес» ЙПХ постида автомобиль йўловчисидан ичида гиёҳванд модда бўлган банкнота топилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ Ахборот хизмати маълум қилди.
29 март куни тахминан соат 21.00 да Олмазор туманидаги «Келес» ЙПХ постида ЙПХ бригадаси 3-батальони 2-мобиль гуруҳи инспекторлари сержант М. Ширинов ва сафдор К. Нигматовлар, кинология хизмати ходими сафдор М. Нишоналиев ҳамда патруль-пост хизмати 3/2 отряди ходими кичик сержант М. Мамаразиков ҳужжатлар текшируви мақсадида Тошкент вилоятидан пойтахтга кираётган «Matiz» русумли автомобилни тўхтатишди.

Транспорт воситаси йўловчиларидан бири – 21 ёшли Хусан Х.нинг ўзини тутиши Тошкент шаҳар ИИББ ходимларининг хавотирини уйғотди. Холислар гувоҳлигидаги текширув давомида йигитнинг джинси шимининг ўнг чўнтагидан 5 000 сўмлик банкнотага ўралган жигар рангли кескин ҳидли ўсимлик кўринишидаги модда топилди. Мазкур факт асосида тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, гумонланувчи Олмазор тумани ИИО ФМБга етказилди.






