АсосийЖАМИЯТ

"Так что" билиб қўйинг, сизнинг янги уй ёки ишхонангизни ғиштлари жуда кўп қурбонлик ҳисобига бўлаяпти — Расул Кушербаев

Депутат Расул Кушербаев "Янгийўл каламушни инидек  кавлаб ташланган жой" мавзусида та...

'"Так что" билиб қўйинг, сизнинг  янги уй ёки ишхонангизни ғиштлари жуда кўп қурбонлик  ҳисобига бўлаяпти — Расул Кушербаев'ning rasmi

Депутат Расул Кушербаев "Янгийўл каламушни инидек  кавлаб ташланган жой" мавзусида тарқалган хабар юзасидан муносабат билдирди.

Айрим элита вакиллари орасида "Янгийўл каламушни инидек  кавлаб ташланган жой", деган гап юради.  

Тўғриси буни эшитавериб қулоқ ҳам ўрганишни бошларкан. Бори ҳам шу ўзи.  

Кўплаб ғишт заводларни шарофати билан ерларни ўйиш, суриш  оқибатида Янгийўлни бир қатор ерлари ростанам каламуш инига ўхшаб ўйдим-чуқур аҳволга келиб қолган.  

Айтганча, бу заводлар ва ундан ғишт ташийдиган оғир юк машиналари Янгийўлни йўлларини бузиш, кўприкларни яроқсиз аҳволга келтириш, аҳолини чанг-тўзон ва бадбўй хидга қолдириш ҳисобига бўлсаям "зато" мамлакатимиз қурилиш соҳаси учун энг муҳим махсулотни етказиб беради.  

"Так что" билиб қўйинг, сизнинг  янги уй ёки ишхонангизни ғиштлари жуда кўп қурбонлик  ҳисобига бўлаяпти.  

Суратда:  Тошкент вилояти, Янгийўл тумани Эски Қовунчи ҳудуди. 

    Бошқа янгиликлар