АсосийЖАМИЯТ

Вакцинация: 2 апрель куни неча киши эмланди?

Вакцинациянинг иккинчи кунида Тошкент ва Нукус шаҳарлари ҳамда вилоят марказларидан жами 9...

'Вакцинация: 2 апрель куни неча киши эмланди?'ning rasmi

Вакцинациянинг иккинчи кунида Тошкент ва Нукус шаҳарлари ҳамда вилоят марказларидан жами 9211 нафар фуқаро эмланди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги  Жамоатчилик билан алоқалар бўлими маълум қилди.

Вакцина олганларнинг 3726 нафарини 65 ёшдан юқори фуқаролар ва 5485 нафарини тиббиёт ходимлари ташкил қилди.

2 апрель кунидаги эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:  

  1. Тошкент шаҳри (2313 нафар),  
  2. Қашқадарё вилояти (1021 нафар),  
  3. Андижон вилояти (783 нафар),  
  4. Тошкент вилояти (740 нафар),  
  5. Наманган вилояти (713 нафар) банд қилди.

🔺Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг 1 апрель куни  5018 нафар фуқаро эмланган эди.  

Эмлаш жараёнлари давом этади.

    Бошқа янгиликлар