АсосийЖАМИЯТ

Тошкентда "Ласетти" билан тўқнашган "Спарк" ағдарилиб кетди

2 апрель куни соат 18:00ларда, Тошкент шаҳар, Юнусобод тумани, Буюк Турон ва Зарафшон кўча...

'Тошкентда "Ласетти" билан тўқнашган "Спарк" ағдарилиб кетди'ning rasmi

2 апрель куни соат 18:00ларда, Тошкент шаҳар, Юнусобод тумани, Буюк Турон ва Зарафшон кўчалари кесишган чорраҳада "Ласетти" ҳамда "Спарк" русумли автомобиллар иштирокида тўқнашув содир бўлган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати маълумот берди.

Зарб оқибатида "Спарк" автомобили ағдарилган ва ушбу автомобиль ҳайдовчиси биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида шифохонага олиб кетилган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилиб, тўқнашув юзага келиш сабабларига ойдинлик киритилмоқда. 

    Бошқа янгиликлар