АсосийSiyosat

5 апрель куни Ўзбекистонга Эрон ташқи ишлар вазири ташриф буюради

'5 апрель куни Ўзбекистонга Эрон ташқи ишлар вазири ташриф буюради'ning rasmi

5 апрель куни Ўзбекистонга Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавод Зариф бошчилигидаги делегация ташриф буюради, дея хабар қилмоқда Ташқи ишлар вазирлиги.

ТИВ маълум қилишича, бўлажак учрашувлар ва музокаралар давомида сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий, транспорт-логистика ва бошқа соҳалардаги Ўзбекистон-Эрон алоқаларининг ҳозирги ҳолати ва ривожланиш истиқболларини муҳокама қилиш режалаштирилган.

Томонларни қизиқтирган минтақавий ва халқаро масалалар бўйича ҳам фикр алмашилади.

    Бошқа янгиликлар