АсосийДУНË

Сеулда Наврўз байрамига бағишланган фотосуратлар кўргазмаси намойиш этилди

20 март - 3 апрель кунлари Сеул шаҳрида Наврўз байрамига бағишланган тадбирлар доирасида «...

'Сеулда Наврўз байрамига бағишланган фотосуратлар кўргазмаси намойиш этилди'ning rasmi

20 март - 3 апрель кунлари Сеул шаҳрида Наврўз байрамига бағишланган тадбирлар доирасида «Корея Республикаси - Марказий Осиё» ҳамкорлик форуми котибияти Ўзбекистоннинг Жанубий Кореядаги элчихонаси билан ҳамкорликда фотокўргазма намойиш қилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА.

Кўргазма павильонида баҳорги Наврўз байрами билан боғлиқ бўлган бой анъана ва маданиятни ўзида акс эттирувчи 40 га яқин фотосурат ўрин олди.

Унда профессионал фотографларнинг ишлари билан бир қаторда ўзбекистонлик ва Жанубий кореялик ҳаваскор фотосуратчилар асарлари ҳам намойиш этилди.

Фотокўргазмага ташриф буюрувчилар ушбу тадбир Корея Республикаси аҳолисига Наврўзнинг ёрқин ранглари билан яқиндан танишиш имконини берганини эътироф этди.

Ташкилотчиларнинг сўзларига кўра, тадбирдан кўзланган асосий мақсад Жанубий Кореяда яшовчи Ўзбекистон фуқаролари учун байрамона муҳит яратиш, шунингдек, Ўзбекистон маданияти, тарихи ва анъаналарини хорижда кенг тарғиб қилишдан иборат бўлди.

    Бошқа янгиликлар