АсосийDunyo

Нидерландиялик олимлар мушуклар учун коронавирусга қарши вакцинани яратмоқда

'Нидерландиялик олимлар мушуклар учун коронавирусга қарши вакцинани яратмоқда'ning rasmi

Мушуклар учун SARS-CoV-2 коронавирус вакцинаси Нидерландия ҳамда америкалик олимлар гуруҳи томонидан адаптация қилинди, дейилган 1 апрель куни BioRxiv препринт порталида эълон қилинган мақолада.  

"Икки дозали вакцинадан сўнг мушукларнинг танасида коронавирусга қарши антитаналар ривожлана бошлайди. Уларнинг кўп қисми тажриба давомида ҳайвонларнинг қонида қолади. Қизиғи шундаки, эмлаш нафақат мушукларни COVID-19 дан ҳимоя қилди, балки вируснинг бошқа ҳайвонларга тарқалишининг олдини олди", дейилади мақолада. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Россияда ҳайвонлар учун илк СOVID-19 га қарши вакцина рўйхатдан ўтказилгани хабар қилинган эди. 

    Бошқа янгиликлар