АсосийMadaniyat

"Тутқунлик" фильмининг съёмка жараёнлари бошланди

'"Тутқунлик" фильмининг съёмка жараёнлари бошланди'ning rasmi

«Ўзбеккино»  Миллий агентлиги буюртмасига биноан  «Бухорийлар»  студияси  томонидан «Тутқунлик» драмасининг суратга олиш ишлари старт олди.

Фильм Суриядан аёллар ва болаларни олиб келиш бўйича  2019-2020 йилларда ўтказилган «Меҳр» операциясига бағишланади.  

Кинокартинада  асосан, турли вазиятлар билан Сурияга бориб қолган инсонлар, оилалар тақдирига урғу берилади. Яқин Шарқга иш излаб борган ёш фельдшер йигит, эрининг орқасидан боришга мажбур бўлган ва уни йўқотиб қўйган аёл, ота-онаси Сурияга олиб кетган 11 ёшли ўспирин йигитча каби қаҳрамонлар тақдири ҳақида ҳикоя қилинади.

Сценарий муаллифи Азамат Қоржовов, режиссёр Рашид Маликов, постановкачи оператор Алексей Вензос, рассом Дониёр Абдураҳманов, либослар бўйича рассом Елена Аитова. Фильмда Нигина Анорбоева, Феруза Собитова, Анвар Мавлонов, Фирдавс Орипов каби актёрлар роль ижро қилмоқда.

Ҳозирда фильмнинг тасвирга олиш ишлари Бухорода бўлиб ўтмоқда.

 

    Бошқа янгиликлар