Тошкент шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизматининг хабарига кўра, йўл таъмирлаш ишлари туфайли Юнусобод туманида 6 апрель куни қуйидаги йўл қисмлари ҳаракатланиш учун ёпилади:
1) Аҳмад Дониш кўчасидаги иккиламчи йўл — КХАЙдан Боғиравон 2-тор кўчасигача;
2) Аҳмад Дониш кўчасидаги иккиламчи йўл — Боғиравон 2-тор кўчасидан КХАЙгача;

Мазкур йўл қисмида тирбандликларнинг олдини олиш учун ҳайдовчиларга айланма йўллардан фойдаланиш тавсия қилинади.






