АсосийDunyo

Шимолий Корея Токио Олимпиадасида қатнашишдан бош тортди. Сабаб...

'Шимолий Корея Токио Олимпиадасида қатнашишдан бош тортди. Сабаб...'ning rasmi

Шимолий Корея Токиода бўлиб ўтадиган Ёзги Олимпия ўйинларида қатнашмайди, деб хабар берди Ренҳап агенлигига таяниб Интерфах. Хабарда айтилишича, бу қарор 25 март куни Пхенянда бўлиб ўтган Шимолий Корея Олимпия қўмитаси Бош ассамблеяси йиғилишида қабул қилинган.

Aгентликнинг таъкидлашича, КХДРнинг Олимпиадада қатнашишдан бош тортиши ўз спортчиларини глобал коронавирус пандемиясидан ҳимоя қилиш истаги билан боғлиқ.

"Корея Халқ Демократик Республикаси бизнинг спортчиларимизни коронавирус билан боғлиқ глобал соғлиқни сақлаш инқирозидан ҳимоя қилиш учун 32-Олимпиадада иштирок этмасликка қарор қилди",– дея агентлик Шимолий Кореянинг спорт порталининг сўзларини келтирган.

Токиодаги Олимпия ва Паралимпия ўйинлари 2020 йил ёзида бўлиб ўтиши керак эди, аммо пандемия сабабли улар 2021 йилга қолдирилганди. Олимпиада 23 июлдан 8 августгача, Паралимпия 24 августдан 5 центябргача бўлиб ўтади.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар