АсосийJamiyat

Депутатлар Бош вазирнинг ўринбосари – туризм ва спорт вазири лавозимига номзодни кўриб чиқдилар

'Депутатлар  Бош вазирнинг ўринбосари – туризм ва спорт вазири лавозимига номзодни кўриб чиқдилар'ning rasmi

Маълумки, амалдаги қонун ҳужжатларига биноан, Вазирлар Маҳкамаси аъзолари, вазирлар лавозимга тайинланишидан аввал уларнинг номзоди Олий Мажлис Қонунчилик палатасида депутатлар томонидан кўриб чиқилади.

Бугун, 2021 йил 8 апрель куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Унда депутатлар Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – туризм ва спорт вазири лавозимига Азиз Абдуҳакимовнинг номзодни кўриб чиқдилар.

Халқ вакиллари томонидан Азиз Абдуҳакимов номзоди маъқулланди.

    Бошқа янгиликлар