АсосийЖАМИЯТ

Бугун Ўзбекистон бўйлаб қуёшли илиқ кун бўлади

Ўзбекистон Гидрометеорология хизмати хабарига кўра, бугун кундуз куни Ўзбекистон бўйича қу...

Ўзбекистон Гидрометеорология хизмати хабарига кўра, бугун кундуз куни Ўзбекистон бўйича қуруқ ва илиқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 21-26° илиқни ташкил этади.

Пойтахтимизда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 22-24° илиқ атрофида бўлади.

Республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Тошкент ва Наманган вилоятларида 1600 м дан юқорида қор кўчиши хавфи бор. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 14-19° илиқ бўлади.

🌐 Батафсил маълумот Ўзгидромет сайтида

    Бошқа янгиликлар