АсосийSiyosat

Шавкат Мирзиёевнинг Россия ва Кореяга расмий ташрифи режалаштирилмоқда

'Шавкат Мирзиёевнинг Россия ва Кореяга расмий ташрифи режалаштирилмоқда'ning rasmi

Шавкат Мирзиёевнинг Россия ва Кореяга ташрифи режалаштирилмоқда. Бу ҳақда Президент матбуот котиби Шерзод Асадов ўтказаётган брифингда маълум қилинди.

Хабарга кўра, 5 апрель куни Президент Россия саноат ва савдо вазири Денис Мантуров бошчилигидаги делегация ҳамда 6 апрель куни Корея парламентининг Миллий ассамблея спикери Пак Бён Сок бошчилигидаги делегацияни қабул қилган. Унда ҳамкорликнинг муҳим масалалари ҳақида фикр алмашилган. Ҳар икки мамлакатга Шавкат Мирзиёевнинг ташрифи режалаштирилмоқда.

Бундан ташқари, 13–14 апрель кунлари мамлакатга Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг раиси, Швеция ташқи ишлар вазири Анн Кристин Линденинг ташриф буюриши кутилмоқда. Линде хоним Шавкат Мирзиёев қабулида бўлиши режалаштирилган. Шунингдек, келаётган ҳафтада давлат раҳбарининг Покистон бош вазири Имрон Хон билан видеомулоқоти мўлжалланган.

Бошқа янгиликлар