1

Туркия: Хавфсиз туризмга янада ишонч ортмоқда

ДУНЁ 09.04.2021, 12:47
Теглар: Туркия, Хавфсиз туризм
Туркия: Хавфсиз туризмга янада ишонч ортмоқда

Туркия Маданият ва туризм вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Туризмни тарғиб қилиш ва ривожлантириш агентлиги (ТГА) билан биргаликта Туркиядаги туризм соҳасида ишловчи ходимларни тўлиқ эмлаш ишларини бошлади. Эмлаш дастури доирасида биринчи навбатда авиакомпаниялар ва аэропорт ходимлари, турар жой бинолари, сайёҳлик агентликлари ходимлари ҳамда профессионал гидлар эмланади. Бутун сайёҳлик соҳасида ишловчи ходимларни эмлаш ишлари, жорий йилнинг ёз мавсумигача якунланади. «Хавфсиз туризмни сертификатлаш дастури» доирасида Эмлаш дастури яқинлашиб келаётган ёз мавсуми учун халқаро саёҳатчиларни кутиб олиш ва туризм ходимлари ва аҳоли саломатлиги ва хавфсизлигини таъминлашни мақсад қилган.

2020 йил июнь ойида «Хавфсиз туризмни сертификатлаш дастури» ишга туширилгандан буён Туркия соғлиқ ва хавфсизлик бўйича қатъий кўрсатмаларга амал қилмоқда ва хавфсизликни таъминлаш учун барча чора-тадбирларини кўрмоқда. Мавсум очилишидан олдин Маданият ва туризм вазирлиги томонидан мамлакатдаги туризм хизматларининг йил давомида очиқ қолишини таъминлаш мақсадида туризм соҳаси ходимларини эмлаш дастурига киритиш ишлари бошланди. Эмлаш дастури Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан биргаликта амалга оширилади. Туризм ходимларини эмлаш дастури устувор йўналишларга мувофиқ ва «Хавфсиз туризмни сертификатлаш дастури» доирасида бошланди.

COVID-19га қарши курашиш ва дунёнинг энг хавфсиз жойларидан бири сифатида ўз мавқеини янада ошириш бўйича давомли саъй-ҳаракатлар доирасида, Туркия, дунёдаги биринчи ва энг муваффақиятли мисоллардан бири бўлган «Хавфсиз туризмни сертификатлаштириш дастурига» инвестиция киритишда давом этмоқда. Мамлакат сертификатлаш кўламини кенгайтириб, 30 ёки ундан ортиқ хоналарга эга бўлган мехмонхоналар учун ушбу дастурни мажбурий қилди. Ҳозирги кунга қадар 8000 дан ортиқ объектлар сертификатланган.

Мамлакат туристик саёҳатларда В шаклидаги тикланишни кутаётганлиги сабабли, эмлаш учун туризм ишчи кучи биринчи ўринга қўйилган. Туркия 2021да соғлом ва хавфсиз сайёҳлик жойлари бўлишига ишонч ҳосил қилиш учун барча ҳаракатларни амалга оширмоқда ва халқаро саёҳатчилар учун хавфсиз саёҳат вариант сифатида энг яхши танловлардан бири бўлмоқчи.

Туркия ҳақида

Ўрта Ер денгизида жойлашган, Осиё ва Европа қитъаларини Босфор бўғози орқали бирлаштирадиган Туркия тенги йўқ манзил, маданий алоқаларнинг марказидир. Ўзининг ёқимли иқлимидан ташқари, асрлар давомида пайдо бўлган цивилизациялар хилма-хиллигини акс эттирувчи тарихи, табиати ва гастрономияси билан ҳам ташриф буюрувчиларни ҳайратга солади. Ҳар хил маданиятлар чорраҳасида жойлашган Туркия, анъанавий ва замонавийликнинг синтези бўлган санъат ва мода ҳақида ўзига хос тушунчаларга эга, жуда динамик бўлган савдо ва кўнгилочар ҳаёт тарзи билан бутун дунёдан сайёҳларни ўзига жалб қила олади.

Туркия Туризмни тарғиб қилиш ва ривожантириш агентлиги (ТГА) ҳақида

ТГА Туркиянинг ички ва халқаро туризм соҳасидаги таниқли йўналиш бўлишини таъминлаш, унинг маданий, маърифий, табиий, биологик ва тарихий меросини тарғиб қилиш ҳамда миллий иқтисодиётда  қисқа ёки узоқ муддатли туристик инвестициялар улушини ошириш ва туризм соҳасида хизмат кўрсатишни янада яхшилаш билан шуғулланади. Маданият ва Туризм Вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган дастур бўйича, ТГА Туркиянинг  ўз туристик мақсадларига эришишга ёрдам бериш учун барча реклама, маркетинг ва коммуникация ишларини олиб бориш, бутун дунё бўйлаб мавжуд туристик ресурсларни тарғиб қилиш  ва сотиш ҳамда туризм стратегиялари ва сиёсатларига мувофиқ потенциал туристик ресурсларни ривожлантириш учун жавобгардир.

«Хавфсиз туризм сертификати дастури» ҳақида

Туркия 2020 йилги сайёҳлик мавсуми учун «Хавфсиз туризм сертификати дастури»ни амалга оширди. Соҳанинг асосий иштирокчилари томонидан тезкор равишда қабул қилинган ушбу дастур соғлиқни сақлаш, озиқ-овқат ва ичимликлар, транспорт ва турар жойларни ўз ичига олган ва бошқа кўплаб соҳага тегишли муассасалар томонидан амалга оширилиши керак бўлган бир қатор тадбирларни ҳам маҳаллий аҳоли ҳам хорижий меҳмонлар учун белгилаб берди.

Шарҳлар

Эрдўған Ироқ билан муносабатларда бурилиш нуқтаси борлигини маълум қилди

22.04.2024, 20:57

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғаннинг Ироққа ташрифи ва унинг доирасида имзоланган келишувлар Туркия-Ироқ муносабатларида янги бурилиш нуқтаси бўлишига ишонч билдирди. Бу ҳақда давлат раҳбари Ироқ...
Туркиядаги ўзбекистонликлар огоҳликка чақирилди

21.04.2024, 15:36

Туркия ҳудудида бўлган ўзбекистонликлар огоҳликка  чақирилди. Бу ҳақда Истанбул Бошконсулхонаси хабар берди. Хабар берилишича, Туркия ҳудудида кенг тарқалаётган фирибгарликнинг навбатдаги турларидан бири:онлайн савдо орқали берган буюртмани...
Туркияда мухолифат Эрдўғоннинг партиясини мағлуб этди

01.04.2024, 09:13

Аввал хабар қилганимиздек, якшанба куни Туркияда маҳаллий ҳокимиятларга сайловлар бўлиб ўтди. Баённомаларнинг 93 фоиз санаб чиқилганда, Республика халқ партияси 37,4 фоиз, ҳукмрон Адолат ва тараққиёт...
Озарбайжон, Туркия ва Грузия ҳамкорлиги бўйича Боку декларацияси имзоланди

18.03.2024, 10:30

Озарбайжон, Туркия ва Грузия ташқи ишлар вазирларининг учрашуви якунлари бўйича Боку декларацияси имзоланди.Бу ҳақда Озарбайжон ташқи ишлар вазири Жейҳун Байрамов Туркия ва Грузия ташқи ишлар...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1