Фарғона вилояти Данғара туманида 8 апрель куни «Lacetti» уриб юборган велосипед ҳайдовчиси шифохонада вафот этди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Хабарга кўра, 8 апрель куни фуқаро Н.Ё. «Lacetti» русумли автомашинасини Тошкент кўчасида бошқариб кетаётиб, қатнов қисмини велосипедда кесиб ўтаётган А.Б.ни уриб юборган. Йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида велосипедчи А.Б. тан жароҳати олиб, шифохонада вафот этган.

Маълум қилинишича, мазкур ҳолат юзасидан Данғара тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари давом этмоқда.






