Самарқанд шаҳрида 9 апрель, жума куни «Hyundai Bongo» ва «Malibu» иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, соат 21:30 да Самарқанд вилояти Самарқанд шаҳар Ибн Сино ва Даҳбед кўчалари кесишган чорраҳада 1995 йилда туғилган ҳайдовчи А.Ж. бошқарувидаги «Hyundai Bongo» ҳамда 1994 йилда туғилган ҳайдовчи Ф.Х. бошқарувидаги «Malibu» иштирокида тўқнашув содир бўлган.
Тўқнашув оқибатида тан жароҳати олган фуқаролар йўқ. Мазкур ЙТҲ юзасидан Самарқанд шаҳар ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлими ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилган. Тўқнашув содир бўлиш сабабларига ойдинлик киритилмоқда.
«Барча ҳайдовчилардан белгиланган қоидаларга, тезлик меъёрига, йўл белгилари ва чизиқлари талабларига риоя қилишларини сўраймиз», дейилади хабарда.






