Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳамда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси негизида Туризм ва спорт вазирлиги ташкил қилинганди.
Маълум бўлишича, Президент Фармони билан Азиз Абдуҳакимов Бош вазир ўринбосари – Ўзбекистон Республикаси туризм ва спорт вазири лавозимига тайинланган.
Бундан ташқари, Улуғбек Азамов туризм ва спорт вазирининг биринчи ўринбосари, Абдулазиз Аққулов, Авазжон Каримов ва Зариф Казаковлар эса вазир ўринбосарлари лавозимларига тайинланди.






