АсосийJamiyat

Янгиҳаёт туманида оилавий ётоқхонадан хонадон олиб бермоқчи бўлган фирибгар ушланди

'Янгиҳаёт туманида оилавий ётоқхонадан хонадон олиб бермоқчи бўлган фирибгар ушланди'ning rasmi

  Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Янгиҳаёт туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Э.К. тумандаги “Коммунал таъмирлаш-аварияни тиклаш хизмати” МЧЖ назоратчиси С.Х. билан олдиндан тил бириктириб, фуқаро М.нинг ишончига кириб, туман ҳокимлиги томонидан оператив бошқарув ҳуқуқи асосида берилган оилавий ётоқхонадан битта хонадонни юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали унинг номига расмийлаштириб беришни ваъда қилиб, эвазига 5 000 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган.Бу ҳақда Прокуратура департаменти хабар берди.

Маълум қилинишича, мазкур ҳолат юзасидан Э.К. ва С.Х.ларга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28,211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар