АсосийЖАМИЯТ

Самарқанднинг ҳаво бандаргоҳи йирик сайёҳлик масканига айланади (фото)

AIR MARAKANDA лойиҳа компанияси Мюнхен халқаро аэропорти (Германия) ва Истанбул халқаро аэ...

'Самарқанднинг ҳаво бандаргоҳи йирик сайёҳлик масканига айланади (фото)'ning rasmi

AIR MARAKANDA лойиҳа компанияси Мюнхен халқаро аэропорти (Германия) ва Истанбул халқаро аэропорти (Туркия) мутахассислари билан ҳамкорликда Ўзбекистон учун ягона бўлган ORAT (Operational Readiness, Activation and Transition) - эксплуатацион тайёргарлик, ишга тушириш ва операцион фаолиятни янги инфратузилмага ўтказиш методологияси дастурини амалга ошириш устида иш олиб бормоқда. Ушбу дастур янги терминални ҳам, ҳатто бутун аэропортни ҳам ишга туширишда катта миқдордаги турли хил технологик ва бизнес жараёнларининг мураккаб тармоқларини тизимлаштириш ва синхронлаштириш имконини беради.

Мутахассисларнинг фикрича, ушбу тизим аэропортларда операцияларни амалга ошириш соҳасида илғор технологияларни жорий этишни таъминлайди, авиакомпаниялар, йўловчилар ва республика аҳолисининг эхтиёжларига хизмат қилади, шунингдек, «Самарқанд» халқаро аэропортини йирик транспорт ва сайёҳлик марказига айлантиради.

«AIR MARAKANDA» компанияси 2020 йилда «Самарқанд» халқаро аэропортини модернизациялаш ва эксплуатация қилиш лойиҳасини амалга ошириш мақсадида ташкил этилган, –  дея  изоҳ беради «AIR MARAKANDA» лойиҳа компаниясининг тижорат ишлари бўйича директор муовини Артем Пак. – Аэропортни ривожлантириш бўйича компаниянинг асосий стратегик йўналишлари ҳаво гаванининг маршрут тармоғини ривожлантириш, халқаро талабларга жавоб берадиган хавфсиз бошқариш тизимини жорий этиш ва ривожлантириш, IATA (ISAGO) халқаро эксплуатацион хавфсизлик талабларига риоя қилиш, аэропорт инфратузилмасини модернизация қилиш ва замонавий технологиялардан, сўнгги авиация техникаси ва механизмларидан фойдаланишдан иборатдир. Дастур доирасида аэропорт ходимлари йўловчиларга, багажлар ва самолётларга хизмат кўрсатишнинг янгича тизимлари бўйича малака оширадилар. Барча бошқарув норматив ҳужжатлари, бизнес жараёнлари, аэропортнинг иш бажариш тартиби халқаро стандартларга мувофиқ ишлаб чиқилади.

Ташаббус ҳақида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 29 мартдаги «Республика аэропортларини бошқариш соҳасида давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги  № ПҚ-5042 –сонли Фармонида баён этилган. Ҳужжатда республика аэропортларини реконструкция, модернизация, эксплуатация қилиш ва бошқариш лойиҳаларини амалга оширишга давлат-хусусий шериклик механизмларини кенг жорий этиш ва салоҳиятли инвесторларни жалб қилиш бўйича чора-тадбирлар белгиланган.

Lufthansa, KPMG ва Freshfields Bruckhaus Deringer каби компаниялари томонидан янги аэропорт фаолиятини яхшилашнинг молиявий ва ҳуқуқий жиҳатлари кўриб чиқилмоқда.

Бошқа янгиликлар