АсосийJinoyat

Қашқадарёда ўқувчиларга 2 баҳо қўйган ўқитувчи калтакланди. Вилоят ИИБ ҳолатга муносабат билдирди

'Қашқадарёда ўқувчиларга 2 баҳо қўйган ўқитувчи калтакланди. Вилоят ИИБ ҳолатга муносабат билдирди'ning rasmi

2021 йил 06 апрель куни Чироқчи туман ИИО ФМБ навбатчилик қисмига келиб тушган ҳабарга кўра, шу куни тумандаги 134-сонли умумий ўрта таълим мактабининг инглиз тили фани ўқитувчиси Ш.Оққузиев ўзининг фанидан шу мактаб ўқувчиси М.О.га “2” баҳо қўйганлиги сабабли, мактаб ўқувчиси М.О ушбу ҳолатни акаси Х.Б.га айтган. Х.Б. шу куни соат 12:00 ларда иккита таниши билан мактабга келиб, инглиз тили фани ўқитувчиси Ш.Оққузиевнинг ҳаракатидан норози бўлиб, мактаб ҳудудида Ш.Оққузиевга тан жароҳати етказган. Ҳолат юзасидан Қашқадарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати расмий муносабат берди.

Мазкур ҳолат туман ИИО ФМБ навбатчилик қисмидан белгиланган тартибда қайд этилиб, тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилган.

 Ҳозирги кунда мазкур ҳолат юзасидан Чироқчи туман ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Бошқа янгиликлар