Тошкент вилоятида ИИББ томонидан вилоят ҳудудида гиёҳванд моддаларини сақлаш ва сотиш билан боғлиқ 13 та ҳолат фош этилди. Бу ҳақда Тошкент вилояти ИИББ Ахборот хизмати маълум қилди.
Жумладан, Бўка, Оққўрғон, Пискент, Паркент, Юқори Чирчиқ ва Қуйи Чирчиқ тумани ҳамда Янгийўл, Оҳангарон шаҳарларида ўтказилган тадбир давомида жами 700 гр дан ортиқ марихуана ва гашиш ҳамда 13 туп кўкнор каби гиёҳвандлик воситаси далилий ашё сифатида олиниб, ўндан ортиқ шахсларга нисбатан жиноят иши кўзғатилди.






