1

Равшан Эрматов янги лавозимга сайланди

СПОРТ 12.04.2021, 12:02
Теглар: Равшан Эрматов
Равшан Эрматов янги лавозимга сайланди

Бугун, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасида навбатдан ташқари сайлов йиғилиши ўтказилди. Кун тартибидаги асосий масала Миллий олимпия қўмитаси вице-президентлигига янги номзод сайлашдан иборат эди. Бу ҳақда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги хабар бермоқда. 

Йиғилишда Миллий олимпия қўмитаси раҳбарияти, спорт турлари бўйича федерация ва ассоциация ходимлари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этишди.

Миллий олимпия қўмитаси вице-президентлигига Эрматов Равшан Сайфуддинович номзоди илгари сурилди. Кенгаш аъзолари томонидан Р.Эрматов номзоди бир овоздан маъқулланди ва сайланди.

Эслатиб ўтамиз, Равшан Эрматов шу кунга қадар бир вақтнинг ўзида Жисмоний тарбия ва спорт вазирининг биринчи ўринбосари, Ўзбекистон Футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти лавозимларида ишлаб келаётган эди.

Шарҳлар

Равшан Эрматов U-23 Осиё чемпионати олдидан Қаршидаги стадион ва шароитларни кўздан кечирди (фото)

08.01.2022, 00:27

Хабарингиз бор, жорий йилда 23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё кубогининг финал босқичи Ўзбекистон майдонларида бўлиб ўтади. Мазкур мусобақани юқори савияда ўтказиш мақсадида тайёргарлик ишларига...
Равшан Эрматов Андижон вилояти ҳокимини тақдирлади

22.01.2021, 15:51

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси мутасаддиларидан иборат ишчи гуруҳ Фарғона ва Aндижон вилоятларида бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон...
Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигида Равшан Эрматов Саудия Aрабистонининг фавқулодда ва мухтор элчиси билан учрашди

23.10.2020, 22:52

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигида Равшан Эрматов Саудия Aрабистонининг фавқулодда ва мухтор элчиси билан учрашди. Бу ҳақда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги Матбуот хизмати хабар...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1