АсосийЖАМИЯТ

Фарғонада кўп қаватли бинода ёнғин содир бўлди (фото)

Фарғона вилояти Қувасой шахрида 11 апрель, якшанба куни кўп қаватли бинонинг 4-қаватида ён...

'Фарғонада кўп қаватли бинода ёнғин содир бўлди (фото)'ning rasmi

Фарғона вилояти Қувасой шахрида 11 апрель, якшанба куни кўп қаватли бинонинг 4-қаватида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, соат 06:25 да Фавқулодда вазиятлар бошқармаси навбатчи-диспетчерлик хизматига Зийнат маҳалласи Азизов кўчасида яшовчи фуқаро И.А.нинг хонадонида ёнғин содир бўлгани ҳақида хабар келиб тушган. Шундан сўнг ёнғин-қутқарув экипажлари воқеа жойига жалб этилиб, экипаж томонидан қутқарув ишлари амалга оширилган.

Воқеа жойида ёнғин сабалари ўрганилганида газ ва ҳаво аралашмаси натижасида содир бўлгани аниқланган. Қайд этилишича, хонадон табиий газдан қарздорлиги сабаб тармоқдан узиб қўйилганига қарамай, фуқаро А.И. резина шланг орқали ёнғин ва техника хавфсизлиги талабларига жавоб бермайдиган ҳолда ноқонуний уланган. Оқибатда хонадон эгаси турли даражадаги қуйиш жарохати билан шифохонага ётқизилган.

Ҳолат юзасидан масъул мутасадди ташкилотлар томонидан бинонинг фойдаланишга яроқлилик ҳолати ўрганилмоқда. Қўшни 16 та хонадонда яшовчи 36 нафар фуқаронинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида яқин қариндошлариникига вақтинча кўчирилган. Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув олиб борилмоқда.

Бошқа янгиликлар