АсосийJamiyat

Миробод туманида озорбайжонлик эркак бошқарган «Lacetti» ЙТҲга учради

'Миробод туманида озорбайжонлик эркак бошқарган «Lacetti» ЙТҲга учради'ning rasmi

2021 йил 10 апрель куни тахминан соат 16.40 да Миробод тумани Меҳржон кўчасида (Дилкаш кафеси қаршисида) иккита транспорт воситалари: 65 ёшли Озарбайжон Республикаси фуқароси Халик К. ишончнома асосида бошқарган «Lacetti» (давлат рақами 01 310 АЕА) ва 28 ёшли Шохруҳ М. ишончнома асосида бошқарган «Malibu» (давлат рақами 01 С 710 UA) автомобиллари тўқнашуви рўй берган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ хабар берди.

Дастлабки маълумотларга кўра, тўқнашувга “Lacetti” ҳайдовчисининг белгиланмаган жойдан бурилиб олмоқчи бўлгани сабаб бўлган.

ЙТҲ оқибатида “Lacetti” йўловчиси 63 ёшли Нурония В. ҳамда иккала автомобиль ҳайдовчилари турли даражадаги бадан шикастлари билан шифохонага етказилдилар. Тиббиёт ходимларининг саъй-ҳаракатларига қарамасдан, “Lacetti” ҳайдовчиси ҳаётдан кўз юмди. Марҳумнинг яқинларига чуқур таъзия изҳор этамиз.

Мазкур факт асосида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266 моддаси 2 қисми бўйича жиноий иш қўзғатилди. Тергов олиб борилмоқда.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар