1

ОФК президенти футзал бўйича Ўзбекистон терма жамоасини табриклади

СПОРТ 25.02.2016, 05:28
ОФК президенти футзал бўйича Ўзбекистон терма жамоасини табриклади

Осиё футбол конфедерацияси президенти Шайх Салмон ибн Иброҳим Оли Халифа Ўзбекистон Футбол Федерацияси президенти Мираброр Усмонов номига футзал бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритгани муносабати билан табрикнома йўллади. 

ЎФФ матбуот хизматининг хабар беришича,  Шайх Салмон футзал бўйича Ўзбекистон терма жамоасини Жаҳон чемпионатига йўлланмани қўлга киритгани билан муборакбот этган. Шунингдек, у Осиё чемпионати ташкилотчилари ва Ўзбекистон Футбол Федерациясига Жаҳон даражасидаги мусобақани ташкил қилишдаги жонбозликлари ва меҳнатлари учун ҳам миннатдорчилик билдирди.

Эслатиб ўтамиз, мезбон сифатида футбол бўйича Осиё чемпионатида иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси кумуш медаль совриндори бўлди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1