Ижтимоий тармоқларда Сурхондарё вилояти Денов туманидаги туғруқ комплексида аёллар фарзандларини ерда туғаётгани акс этган видеолар тарқалди. «Замон» информацион дастури ҳолатга ойдинлик киритди.
Сурхондарё 2-сон вилоят перинатал маркази директори туғруқхонанинг сиғими билан боғлиқ камчиликлар ва комплексда қурилиш ишлари олиб борилаётгани сабаб шундай вазият юзага келганини маълум қилди:
“Денов тумани туғуруқ комплекси мавжуд ва у 60 ўринга мўлжалланган. Бундан ташқари, туманда Сурхондарё 2-сон вилоят терминатал маркази ҳам жойлашган. Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 180-сонли қарорига мувофиқ, у ерда чала, нимжон ва касаллик билан туғилган ҳамда муддатидан олдин туғилиши кутилаётган беморлар қабул қилиниши керак. Ушбу тумандаги марказ эса Денов, Сариосиё, Шўрчи, Олтинсой ва Узун туманларидаги шундай беморларни ҳам қабул қилади”, дейди мутасадди ходим.
Туғруқ кўп бўлгани туфайли аёллар сиғмай қолишди. Ҳаттоки туман тиббиёт бирлашмасидан 10 та каравот олиб келиб, захира жой ҳам қилдик, ўшанда ҳам етказа олмадик. Бир кунда туғруқ сони 51 тага етгани учун ўша кунларда 2-3 соат туғган аёлларга жой муаммоси бўлиб қолган. У муаммо ўша куннинг ўзидаёқ бартараф қилиниб, яна 16 та захира жой тайёрлаб қўйилди. Муаммони ҳал қилганмиз ва бизда бошқа муаммо йўқ», — деган Сурхондарё 2-сон вилоят перинатал маркази директори.
Таъкидланишича, Денов тумани туғруқ комплекси 1 апрелдан 19 апрелга қадар таъмирлаш учун вақтинча ёпилгани муносабати билан вилоят терминатал маркази беморларини ҳам қабул қилган. 60 ўринга мўлжалланган комплексда бир суткада ўртача 30 тадан 50 тагача туғуруқ кузатилади. Ҳар битта туққан аёл уч кун кузатувда бўлиши муносабати билан жой етишмаслиги муаммоси келиб чиққан.
“Биз ҳаттоки, қўшимча 10 та каравот ҳам киритдик. Айнан ўша куни туғруқлар сони 51 тага етгани учун бир неча соат давомида жой танқислиги кузатилди, аммо муаммо ўша куниёқ бартараф этилган“ дейди у.
Маълум қилинишича, ҳозирда ушбу муаммо бартараф этилган.






